27 Yanvar 2023, 16:45 Layfstayl

Бонамур умрида бир марта қаттиқ севгани ҳақида гапириб берди (фото)

«Тўғриси, севгини тушунмайман. Менга бегона туйғу. Умримда бир марта хис қилганман, жуда оғриқли», — дейди тиктокер.

Бонамур умрида бир марта қаттиқ севгани ҳақида гапириб берди (фото)

Инстаблогер, тиктокер Бонамур сеган инсони борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бонамурнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳеч кимни севмайди. Умрида бир марта қаттиқ севган, лекин бу унга оғриқ берган. Блогер, шунингдек, у хоҳлаган инсон ҳали чиқмаганини таъкидлаб ўтди.

«Ким биландир алоқа қилсам шунчаки яқин сифатида олишим мумкин, лекин жиддий эмас. Ҳали жиддий қабул қиладиган, мен хоҳлаган инсон чиқмади. Шунинг учун ким биландир алоқа қилсам умид бермайман, орада масофа сақлайман.

Мен эркин алоқага ўрганганман. Тўғриси, севгини тушунмайман. Менга бегона туйғу. Умримда бир марта хис қилганман, жуда оғриқли. Балки, шунга таъсир қилмай қолгандир», — дейди тиктокер.

Mashhur yangiliklar