Айрим чакана савдо шохобчаларидан сотиб олинган товарлар учун tax free қўлланади
Туризм марказлари ҳудудида жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуаларида ҚҚС билан сотилган айрим турдаги товарларга нисбатан tax free тизими қўлланадиган чакана савдо шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади.
«Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, туризм марказлари ҳудудида жойлашган савдо-кўнгилочар мажмуаларида ҚҚС билан сотилган айрим турдаги товарларга нисбатан tax free тизими қўлланадиган чакана савдо шохобчалари фаолияти йўлга қўйилади.
Чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини tax free тизими асосида қайтариш тажриба тариқасида жорий этилган.
Шунингдек, туризм марказлари учун қуйидаги вақтинчалик имтиёзларни тақдим этишни назарда тутувчи норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди:
- АОС ставкаси — 1 фоиз;
- ушбу ҳудудлардаги объектлар ва улар эгаллаган ер участкаси бўйича юридик шахслар мол-мулк ва ер солиқларини — мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдорида белгилаш.
Юқоридаги имтиёзларни татбиқ этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган тақдирда, улар бўйича тегишли ўзгартиришлар Солиқ кодексига киритилгандан кейин қўлланади.