25 Yanvar 2023, 13:49 Iqtisod

Тошкент аҳолисига тегишли автомобиллар сони ярим миллиондан ошди

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.

Тошкент аҳолисига тегишли автомобиллар сони ярим миллиондан ошди

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 562,1 мингтани ташкил этмоқда.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолати билан солиштирилганда 94,9 мингтага ошган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистонда бир йил давомида автомобилларнинг умумий савдоси 87 фоизга рекорд даражада ўсишни кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.

Mashhur yangiliklar