12 Fevral 2024, 21:11 •Oʻzbekiston
Док-1 Макс иши: прокурор магентликнинг собиқ мансабдорларига 18 йилдан қамоқ сўради
Судда 68 нафар вафот этган, 16 нафар оғир тан жароҳати олган болалар учун судланувчилардан 100 млн сўмдан, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 млн сўмдан товон пули ундириш сўралди.
Док-1 Макс иши бўйича судда сўз олган прокурор Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К. ва унинг икки ўринбосари сифатида ишлаган А.А. ҳамда М.Н.га 18 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазо тайинланишини сўради.
Маълум қилинишича, ушбу мансабдорларнинг ҳар бирини 3 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаб қилинган. Шунингдек, прокурор ҳиндистонлик айбланувчи С.Р.П.га 20 йил қамоқ жазоси сўраган.
Суд мажлисида давлат айбловчиси томонидан 68 нафар вафот этган, 16 нафар оғир тан жароҳати олган болалар учун судланувчилардан 100 млн сўмдан, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 млн сўмдан товон пули ундириш ҳам сўралган.
Soʻnggi yangiliklar
Jizzaxda 1,4 mlrd so‘mlik “svet”dan noqonuniy foydalanish holati fosh etildi
18 Oktabr 2024, 09:39HAMAS’ning yangi rahbari Yahyo Sinvar ham o‘ldirildi
18 Oktabr 2024, 08:50«O‘zmetkombinat»ga yangi rahbar tayinlandi
18 Oktabr 2024, 08:1718 oktyabr kuni harorat nisbatan iliq bo‘lishi kutilmoqda
18 Oktabr 2024, 07:22Ayrim tibbiyot muassasalari fuqarolarga asossiz olingan mablag‘larni qaytaradi
17 Oktabr 2024, 19:27Rossiyada qarovsiz qolgan 4 nafar bola O‘zbekistonga qaytarildi
17 Oktabr 2024, 18:55Ikki viloyatda 4,8 mlrd so‘mlik energiya resurslarini o‘g‘irlagan “zapravka”lar aniqlandi
17 Oktabr 2024, 18:21Toshkent viloyatida 1 yoshli qizcha hojatxonaga tushib ketdi
17 Oktabr 2024, 17:44