1 Yanvar 2023, 16:36 Iqtisod

Термизда халқаро савдо маркази очилди

Комплекснинг йиллик айланмаси 500 млн долларни ташкил қилиши кутилмоқда.

Термизда халқаро савдо маркази очилди

Термиз шаҳрида 27 декабрь куни 4 минг дўконга мўлжалланган халқаро савдо маркази очилди, дея хабар берди Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати.

Лойиҳага 75 миллион доллардан зиёд сармоя киритилиб, савдо мажмуасининг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказади.

«Фақат биринчи босқич очилган бўлсада, лойиҳани тўлиқ ишга тушириш 2023 йилнинг биринчи чорагида режалаштирилган. Комплекснинг йиллик айланмаси 500 миллион долларни, унда кўрсатиладиган хизматлар ҳажми эса 10 миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Афғонистон фуқаролари бизнес мақсадлари учун савдо марказида 10 кунгача визасиз бўлиши мумкин. Чет эл фуқаролари ва компаниялари савдо жойларини, шу жумладан бепул сотиб олишлари ёки ижарага олишлари мумкин.

Mashhur yangiliklar