24 Yanvar 2023, 12:04 Iqtisod

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Лотнинг бошланғич нархи 171,5 млрд сўм, бўнак пули эса 8,5 млрд сўмни ташкил этади.

Бош прокуратура академияси биноси сотувга қўйилди

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга қўйилди.

Келтирилишича, лотнинг бошланғич нархи 171,5 миллиард сўм, бўнак пули эса 8,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Умумий майдони 9560 квадрат метр бўлган бинода сув, электр, газ ва канализация мавжуд.

Маълумот учун, аукцион 20 февраль куни 10:00 да ўтказилади ва аризалар шу куни соат 9:00 гача қабул қилинади.

Mashhur yangiliklar