23 Yanvar 2023, 16:24 Iqtisod

Бензин нархини асоссиз оширган заправкаларга чеклов қўйилди

Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Бензин нархини асоссиз оширган заправкаларга чеклов қўйилди

Ўзбекистонда бензин нархини асоссиз оширган 109 та заправка аниқланди. Уларга биржа савдоларида чеклов қўйилди.

Энергетика вазирлиги махсус ишчи гуруҳи томонидан тадбиркорлик субектларига тегишли 109 та хусусий АЁҚШларда бензин нархини асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва кам қуйиш ҳолатлари аниқланди.

Уларга аниқланган камчиликларни бартараф этгунига қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли бензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди. Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Mashhur yangiliklar