Зуҳра Солиева нега 4 йил эрининг калтаклашига, хиёнат қилишига чидаганини очиқлади
Шу сабабли актрисанинг бир орзуси армонга айланган
Актриса Зуҳра Солиева нима сабабдан 4 йил мобайнида эрининг калтаклашига, хиёнат қилишига чидаганини очиқлади.
Зуҳра Солиеванинг сўзларига кўра, у она бўлишни орзу қилган. Лекин турмуш ўртоғи бунга қарши бўлган. Она бўлиш умидидагина 4 йил давомида эрининг хўрликларига сабр қилиб, чидаб яшаган. Бироқ ҳозирда у ёлғиз яшайди ва ҳеч қайси эркакка ишонмайди.
«Ҳар бир аёлнинг орзуси она бўлиш. Ҳаёт бу орзум армон бўлиб қолишига мажбур қилди. Тўрт йил фарзандим бўлиши учун турмуш ўртоғимнинг калтаклашига, хиёнат қилишига, хўрлашига сабр қилганман. Унга ўзидан бошқа ҳеч нарса керак эмас, ўз дунёси бор. Турмуш ўртоғимга бола, оила керак эмас экан, мен шунга тўрт йил чидадим. Имкон беришим билан дилимни оғритишди. Ҳозир ёлғиз бўлсам ҳам, дилим оғримасин дейман. Ҳамма бир хил эмаску, дейишади, аммо бир хил эмасликларини исботлай оладиган эркак ҳали йўқ», — дейди актриса.