20 Yanvar 2024, 17:20 Iqtisod

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди

Ўртача ҳисобда энг қиммат уй-жой ижараси Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида қайд этилган.

2023 йилда Тошкентда ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайди

2023 йилда Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 10,2 фоизга пасайган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.

Ўтган йил давомида Ўзбекистонда кўчмас мулк савдоси 5,7 фоизга ошган ва 272,4 мингта уй-жой сотилган. Таққослаш учун, 2022 йилда шартномаларнинг умумий сони 257 мингтани ташкил этган.

Битимлар ҳажмининг сезиларли ўсиши Қашқадарё ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган, мос равишда 17,1 фоиз ва 16,8 фоизни ташкил этган.

Кўчмас мулкни сотиш ҳажмининг ўсишига Ўзбекистонда ипотека бозорининг ривожланиши ёрдам берган, кредит бериш ҳажми йил давомида қарийб 17 фоизга ўсиб, банклар томонидан аҳолига 16,9 трлн сўм ажратилган.

Mashhur yangiliklar