1 Yanvar 2023, 11:49 Iqtisod

Ўзбекистонда тўланган кешбеклар қарийб 700 млрд сўмга етди

Ноябрь ойида тўлаб берилган кешбеклар миқдори 85,9 млрд сўмни ташкил қилган.

Ўзбекистонда тўланган кешбеклар қарийб 700 млрд сўмга етди

Ўзбекистонда истеъмолчиларга тўланган кешбеклар миқдори 602 миллиард сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йил бошидан бери (январь—ноябрь) 1,7 млн нафар истеъмолчига кешбеклар тўлаб берилган. Ноябрь ойида тўлаб берилган кешбеклар миқдори 85,9 млрд сўмни ташкил қилган.

Октябрь ойи учун 1,2 млн нафар истеъмолчига 87 млрд сўм кешбек тўланган эди. Сентябрь ойида ҳам 1,2 млн нафар истеъмолчига 90,5 млрд сўм миқдорида кешбек тўлаб берилган. Бу ҳозирча рекорд бўлиб турибди.

Фойдаланувчи шахсини аниқлаш ва хавфсизлик мақсадида 500 000 сўмдан ортиқ кешбек маблағларини банк картасига ўтказишда Face ID (авторизация) дан ўтиш талаб этилади.

Mashhur yangiliklar