10 Yanvar 2024, 18:45 •Iqtisod
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирганлар сотиб олганда ҚҚС қайтариладиган товарлар рўйхати кенгайди
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатига ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам киритилди.
Президент қарори билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди.
Ун, шакар, дори воситалари ва тиббий хизматлар ҳам эндиликда реестрга киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган товарлар сирасига кирди.
Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 400 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, реестрга киритилганларнинг харидлари учун ҚҚС қайтариб бериладиган товарлар рўйхатида бугунгача қўй, мол, парранда гўштлари, тухум ҳамда ўсимлик ёғи бор эди.
Soʻnggi yangiliklar
Jamg‘arib boriladigan majburiy pensiya badallarini hisoblashning yangi tartibi tasdiqlandi
27 Noyabr 2024, 17:28Namanganda sex 2,1 mlrd so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi
27 Noyabr 2024, 16:45Janubiy Farg‘ona kanaliga Damas avtomobili tushib ketdi
27 Noyabr 2024, 16:10Og‘ir kasallikka chalingan mahkumlar jazoni o‘tashdan ozod qilindi
27 Noyabr 2024, 15:34Toshkentdagi ayrim avtobuslar harakati yo‘nalishi vaqtincha o‘zgartiriladi
27 Noyabr 2024, 14:55Toshkentda mashinalar ustiga daraxt shoxi quladi
27 Noyabr 2024, 14:17Rossiyada ota-ona qarovisiz qolgan uch nafar bola O‘zbekistonga qaytarildi
27 Noyabr 2024, 13:32To‘lov terminallariga MSS-kodlar biriktiriladi
27 Noyabr 2024, 12:57