5 Yanvar 2024, 10:43 Iqtisod

«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипта нархи ошади

«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, ўзгариш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипта нархи ошади

2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси-ёнилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсад қилинган.

Янги нархлар:

Тошкент—Бухоро—Тошкент

  • VIP – 636 000 сўм
  • Бизнес – 462 000 сўм
  • Эконом – 336 000 сўм

Тошкент—Қарши—Тошкент

  • VIP – 534 000 сўм
  • Бизнес – 390 000 сўм
  • Эконом – 282 000 сўм

Тошкент—Самарқанд—Тошкент

  • VIP – 396 000 сўм
  • Бизнес – 276 000 сўм
  • Эконом – 204 000 сўм

«Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди.

Mashhur yangiliklar