1 Yanvar 2024, 10:07 Iqtisod

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,77 фоиз даражасида қайд этилди

Статистикага кўра, бензин ой давомида 3,3 фоизга, пропан 5,1 фоизга ошган бўлса, метан нархлари ўзгармаган.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 8,77 фоиз даражасида қайд этилди

Ўзбекистон статистика агентлиги 2023 йил якунлари бўйича 8,77 фоизлик инфляция юз бергани эълон қилди.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, бу янги даврда қайд этилган энг паст инфляция ҳисобланади.

«Расмийларга кўра, декабрда ойлик инфляция 1,24 фоизни ташкил этган, бунда озиқ-овқатлар 1,3 фоизга, ноозиқ-овқатлар 1,0% га, хизматлар 1,5 фоизга қимматлаган.

Асосий озиқлардан шакар 0,8 фоизга, гуруч 0,4 фоизга, тухум 0,3 фоизга, қўй гўшти 0,3 фоизга, мол гўшти 0,2 фоизга, ёғ 0,2 фоизга, ун 0,1 фоизга арзонлаган.

Шунингдек, статистикага кўра, бензин ой давомида 3,3 фоизга, пропан 5,1 фоизга ошган бўлса, метан нархлари ўзгармаган», — деб шарҳлайди маълумотларни иқтисодчи.

Марказий банк Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этганини маълум қилганди.

Mashhur yangiliklar