Ўзбекистонда 2022 йилда технологик компаниялар қанча солиқ тўлади?
Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўлаган компаниялар учлигига кирган.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 44,8 млрд сўм солиқ тўлади.
2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган. Сўнгги икки йил ичида уларнинг сони икки бараварга кўпайган.
2022 йилнинг ўн бир ойи давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 млрд сўм солиқ тўланган.
Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ. Бунда тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади.
Facebook ва Instagram’нинг бош компанияси бўлган — Meta 2022 йилнинг ўн бир ойида 18,6 млрд сўм солиқ тўлаган. Компания томонидан 07 млрд сўмлик хизматлар ҳажми амалга оширилган.
Бу борада иккинчи ўринда Google (14,8 млрд сўм) бораётган бўлса, Apple (6,3 млрд сўм) учинчи ўринни эгаллаган.