Саудия компанияси Ўзбекистонда «яшил» водород заводини қуради
Бу Ўзбекистоннинг табиий газ истеъмолини йилига 600 миллион куб метрга қисқартиради.
Саудия Арабистонининг «ACWA Power» компанияси Ўзбекистон билан «яшил» водород заводи ва аммиак тажриба иншоотини қуриш бўйича шартнома имзолади.
Ар-Риёдда жойлашган компания мамлакат Энергетика вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» давлат кимё компанияси билан шартлар бўйича шартномалар имзолади.
Шартларга кўра, «ACWA Power» 2024 йил охиридан бошлаб Чирчиқ шаҳрида йилига 3000 тонна «яшил» водород ишлаб чиқарадиган завод қуради. Водород иншооти табиий газдан фойдаланишни камайтириш учун ҳудуддаги мавжуд аммиак заводига уланади.
Иккинчи лойиҳа доирасида «ACWA Power» 500 минг тонна «яшил» аммиак ишлаб чиқариш қувватига эга иншоотни ривожлантириш учун техник-иқтисодий асослаш ишларини олиб боради. Бу Ўзбекистоннинг табиий газ истеъмолини йилига 600 миллион куб метрга қисқартиради. Тадқиқот 2024 йил охиригача якунланиши керак.