4 Noyabr 2023, 07:52 Iqtisod

Барча ерлар янги ахборот тизимида ҳисобга олинади

Ер ҳисоботи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий чегарасида жойлашган барча ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича юритилади.

Барча ерлар янги ахборот тизимида ҳисобга олинади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • ер ҳисоботини юритиш тартибини;
  • ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлашни;
  • ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини;
  • ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартибини.

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 январга қадар Yer hisobot автоматлаштирилган ахборот тизимини (AAT) ишга тушириш ҳамда уни E-qaror электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш топширилди.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Yer hisobot AAT оператори ҳисобланади. Ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида Yer hisobot ААТга киритиб борилади.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер ресурсларини хатловдан ўтказиш натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлари реал вақт режимида E-qaror электрон тизими орқали Yer hisobot ААТга тақдим этилади.

Ер ҳисоботи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий чегарасида жойлашган барча ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича юритилади.

Mashhur yangiliklar