Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади
Марказий банк Хитой, Полша, Туркия ва Ҳиндистондан кейин 7 тонна қимматбаҳо метал сотиб олди.
2023 йилнинг учинчи чорак якунларига кўра, Ўзбекистон Марказий банки олтин харид қилиш бўйича дунёнинг етакчи марказий банклари бешлигига кирди.
Унга кўра, мазкур даврда Ўзбекистон Марказий банки 7 тонна қимматбаҳо метал сотиб олган. Биринчи ўринда Хитой турибди. Мамлакат чорак давомида олтин захираларини 78 тоннага оширган. Кучли учликни Полша ва Туркия эгаллади ҳамда мамлакатлар мос равишда 57 ва 39 тонна олтин харид қилишган.
Қимматбаҳо металнинг энг йирик харидорлари рўйхатида Ҳиндистон, Чехия, Цингапур, Қатар, Россия, Филиппин ва Қирғизистон ҳам бор. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, август ойида Ўзбекистон хорижга олтин сотишни тўхтатган. Йил бошидан буён қимматбаҳо металлар экспортидан 5,63 млрд доллар даромад келтирилди ва бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп.