1 Noyabr 2023, 10:20 Iqtisod

Октябрь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

Октябрда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етди.

Октябрь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
TASHKENT, UZBEKISTAN – APRIL 01: People do shopping at Chorsu Bazaar within preparations for the upcoming holy Islamic fasting month of Ramadan in in Tashkent, Uzbekistan on April 01, 2022. (Photo by Ibrahim Erikan/Anadolu Agency via Getty Images)

2023 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1 фоизга ошди.

Бу ойда истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 1 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.

Статистика агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етди. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 6,2 фоизга ўсган.

Mashhur yangiliklar