30 Oktabr 2023, 09:38 Iqtisod

Ўзбекистонда миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

«Яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий «яшил» таксономияни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Ўзбекистонда миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси жорий этилади

2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режасига мувофиқ «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий «яшил» таксономияни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Ҳужжат билан «Яшил» иқтисодиёт асосий йўналишларининг тоифаларини белгилаш ҳамда «яшил» турдаги фаолиятни таснифлаш асосида мувофиқлик мезонларини баҳолашни назарда тутувчи миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси тасдиқланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уни жорий этиш ва мувофиқлаштириш бўйича масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи этиб белгиланди.

2024 йил 1 октябрга қадар:

  • «яшил» облигациялар ва кредитлар, шунингдек, бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган «яшил» турдаги лойиҳаларни таснифлаш тажриба тариқасида Миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси орқали амалга оширилади;
  • давлат молиявий кўмагидан фойдаланган барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хусусий ва давлат иштирокидаги хўжалик бирлашмаларининг инвестициявий харажатлари миллий «яшил» иқтисодиёт таксономияси асосида таснифланади.

«Яшил» лойиҳалар таксономияси – барқарор ривожланишга кўмаклашадиган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни оширишга, атроф муҳитга салбий таъсир даражасини пасайтиришга ва энергия тежамкорлигини оширишга йўналтирилган иқтисодий фаолият турлари, лойиҳалар ва активларни таснифлаш тизими.

Mashhur yangiliklar