26 Oktabr 2023, 13:44 Oʻzbekiston

Тошкентда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси қабул қилинди

Барча давлатлар сиёсатига ёшлар ҳуқуқларини интеграция қилишнинг ҳуқуқий, маъмурий ва сиёсий асосларни такомиллаштириш йўллари ва воситаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ тавсиялар илгари сурилди.

Тошкентда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси қабул қилинди

Тошкентда «Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари» мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Халқаро конференциянинг ёпилиш маросимида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича халқаро, минтақавий ва миллий тажриба ва ёндашувлар муҳокама қилинди. Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш бўйича амалдаги халқаро ва минтақавий ҳужжатлар ва механизмларни қўллаш кўлами таҳлил этилди.

Форум иштирокчилари томонидан ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва имкониятлари самарадорлигини ошириш йўллари таклиф этилди. Ёшлар ўз ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқаришида дуч келадиган асосий муаммолар ёритилди.

Барча давлатлар сиёсатига ёшлар ҳуқуқларини интеграция қилишнинг ҳуқуқий, маъмурий ва сиёсий асосларни такомиллаштириш йўллари ва воситаларини ишлаб чиқиш бўйича аниқ тавсиялар илгари сурилди.

Шу асосда халқаро форумнинг якуний ҳужжати – Ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муҳокама қилинди. Иштирокчилар ҳужжат истиқболда ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги янги саъй-ҳаракатлар ва илғор ташаббуслар учун замин вазифасини ўташига ишонч билдирди.

Mashhur yangiliklar