18 Yanvar 2023, 17:18 Iqtisod

Талабалар учун чегирма муддати узайтирилди

«Uzbekistan Airways» 50 фоизлик чегирма вақтини чўзди

Талабалар учун чегирма муддати узайтирилди

Ўзбекистон ҳаво йўллари» талабалар учун 50 фоизлик чегирма муддатини 23 январгача узайтирди.

«Uzbekistan Airways» талабалар учун республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга 50 фоизлик чегирма муддатини 2023 йил 23 январга қадар узайтирди.

Компаниянинг маълум қилишича, 18 январга қадар чегирма асосида харид қилинган авиачипталарни 23 январгача режалаштирилган авиақатновларга бепул қайта бронь қилиш мумкин.

Mashhur yangiliklar