18 Yanvar 2023, 01:43 Iqtisod

Ўзбекистонликлар қайси давлатлардан иш топиши мумкин?

Ҳозирда Германия, Руминия, Венгрия, Англия каби давлатларда турли соҳаларда бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонликлар қайси давлатлардан иш топиши мумкин?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берди.

Хорижнинг ваколатли ташкилотлари ва иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида Буюк Британия, Болгария, Латвия, Полша, Германия, Сербия, Финляндия, Россия, Қозоғистон каби давлатлардан 112 та ташкилот билан ҳамкорлик келишувлари имзоланиб, уларда 15 мингга яқин бўш иш ўринлари аниқланган.

Хусусан, 2022 йилда Россия, Корея, Қозоғистон, Германия, Сербия, Япония, Англия, Туркия каби давлатларда 36 мингга яқин фуқаро манзилли ишларга жойлаштирилди. Шунингдек, музокаралар натижасида Кореяга 4901 нафар, Англияга 78 нафар, Германияга эса 63 нафар фуқаро ишга жўнатилган.

Бугунги кунда чет элда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар учун Германия, Руминия, Венгрия, Англия каби давлатларда тиббиёт, ҳайдовчилик, қурилиш ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида бўш иш ўринлари таклиф этилмоқда. Юқоридаги иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун агентликка 1282 қисқа рақами ёки +998712023355 ва +998712000061 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

Mashhur yangiliklar