Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими 2024 йил охиригача жорий этилади
Шавкат Мирзиёев 2024 йил охиригача «Ҳудудий электр тармоқлари» корхоналарида аҳолига етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича топшириқ берди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига 2024 йил охиригача аҳолига етказиб берилган электр энергиясини ҳисобга олишнинг янги биллинг тизимини жорий этиш топширилди.
Бу Ўзбекистон президентининг 28 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Электр энергияси улгуржи ва чакана бозорлари механизмларига босқичма-босқич ўтиш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да назарда тутилган.
2023 йил охирига қадар янги биллинг тизимига техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Uzinfocom ягона интегратори билан биллинг тизимини ривожлантириш бўйича шартнома имзолади. 2024 йилнинг февралига қадар Тошкент шаҳри истеъмолчиларини унга тест режимига ўтказиш, келаси йил охиригача тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш режалаштирилган.