28 Sentabr 2023, 09:38 Iqtisod

Лазиз Қудратов ОИИБ бошқарув кенгаши раиси этиб сайланди

Июль ойида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида экани маълум қилинганди.

Лазиз Қудратов ОИИБ бошқарув кенгаши раиси этиб сайланди

Ўзбекистон делегацияси Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида ўтказилган Осиё инфратузилмавий инвестиция банки Бошқарувчилар кенгашининг 8 йиллик йиғилишида иштирок этди.

Қайд этилишича, йиғилишнинг кун тартибидаги саволларга мувофиқ, 25–26 сентябрь кунлари «Инфратузилма соҳасида инвестициялар етишмовчилигини бартараф этишда халқаро молия институтларининг роли» ва «Марказий Осиёнинг сув-энергетика муаммоси: Ўзбекистонда барқарор ривожланишни таъминлаш» мавзуларида сессиялар бўлиб ўтган.

Бундан ташқари, банк бошқарувчилари ўртасида бизнес-сессия ўтказилган. Унда инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Ўзбекистондан ОИИБ бошқарувчиси Лазиз Қудратов сўзга чиқиб, иштирокчиларни мамлакатда инвестиция ва тадбиркорлик фаолияти учун яратилган қулай шароитлар, жорий этилган имтиёз ва преференциялар, шунингдек, мамлакатда конституциявий даражада ўрнатилган инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари билан батафсил таништирган.

Ўзбекистоннинг банкнинг навбатдаги йиллик йиғилишини 2024 йил 25–26 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича таклифини маъқуллаш тўғрисида ОИИБ Бошқарув кенгашининг қабул қилган қарори йиғилишнинг асосий масалаларидан бири бўлган. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили Лазиз Қудратов ОИИБ Бошқарув кенгаши раиси этиб сайланди.

Июль ойида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида экани маълум қилинганди. 2023 йил март ойидан буён Банк томонидан энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида давлат кафолатисиз 415 миллион доллари миқдоридаги 3 та кредит линияси маъқулланган.

Mashhur yangiliklar