25 Sentabr 2023, 10:17 •Iqtisod
Кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга 6 трлн сўм ва 1,2 млрд доллар йўналтирилади
Молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида 4 та инструмент кўзда тутилмоқда.
Президент томонидан «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
2023 йил 1 октябрдан бошлаб «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади. Бизнесни ривожлантириш банки дастурни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк этиб белгиланмоқда.
2023-2026 йилларда дастурни амалга ошириш учун: давлат маблағлари ҳисобидан – 6 млрд сўм; халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан – $1,2 млрд йўналтирилади.
Қуйидагилар «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖга онлайн ариза юбориш орқали дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:
- камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, 3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
Молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида 4 та инструментлар кўзда тутилмоқда:
- тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 млрд сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 млн сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 млн сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
- қиймати 1,5 млрд сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;
- 24 ойдан ортиқ, фаолият юритаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 млрд сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг янги лойиҳаларига ва мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтиришга оид лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб кириш;
- инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологияли стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 млрд сўмгача грант маблағларини ажратиш.
Soʻnggi yangiliklar
Surxondaryoda 2 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan zapravka aniqlandi
27 Noyabr 2024, 19:22O‘zbekistonda hafta oxirida qor yog‘ishi mumkin
27 Noyabr 2024, 18:46O‘zbekistonning Chernogoriyadagi birinchi elchisi tayinlandi
27 Noyabr 2024, 18:04Jamg‘arib boriladigan majburiy pensiya badallarini hisoblashning yangi tartibi tasdiqlandi
27 Noyabr 2024, 17:28Namanganda sex 2,1 mlrd so‘mlik elektrdan noqonuniy foydalangani aniqlandi
27 Noyabr 2024, 16:45Janubiy Farg‘ona kanaliga Damas avtomobili tushib ketdi
27 Noyabr 2024, 16:10Og‘ir kasallikka chalingan mahkumlar jazoni o‘tashdan ozod qilindi
27 Noyabr 2024, 15:34Toshkentdagi ayrim avtobuslar harakati yo‘nalishi vaqtincha o‘zgartiriladi
27 Noyabr 2024, 14:55