9 Sentabr 2023, 18:37 Layfstayl

«Куёвни масхара қилишганидан уялдим ва хижолат бўлдим» — Раҳматуллоҳ Термизий

Шайх Муниса Ризаеванинг турмуш ўртоғи устидан кулаётганларга танбеҳ бериб, мусулмон биродарини масхара қилмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Куёвни масхара қилишганидан уялдим ва хижолат бўлдим» — Раҳматуллоҳ Термизий

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Тошкент шаҳридаги масжидлардан бирида бўлиб ўтган суҳбатда Муниса Ризаеванинг тўйи ва унинг турмуш ўртоғи ҳақида фикр билдирди.

Диний уламонинг таъкидлашича, Арсений Мороз тўйдан бир қанча вақт олдин Ислом динини қабул қилган ва хатна қилдирган. Шайх куёвнинг одобини ҳам алоҳида таъкидлаб, бундай одат баъзи бир ўзбек йигитларида ҳам йўқлигини айтган.

«У мўмин-мусулмон инсон, уни масхара қилиш ҳаром бўлади. Уни масхаралаётганлар ўзининг мусулмон эканини даъво қилади. Бу эса жуда хунук нарса. Мўминни ғийбат ёки масхара қилишаётганда уни ҳимоя қилиш зарур, бунга бефарқ бўлиш ҳам жазоланади», — деб таъкидлайди уламо.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги тўйхоналардан бирида хонанда Муниса Ризаеванинг тўйи бўлиб ўтганди. Келин-куёвни табриклаш учун ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари йиғилди, тўй махсус сценарий асосида бўлиб ўтган.

Mashhur yangiliklar