9 Sentabr 2023, 12:13 Iqtisod

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

Бу сафар олдинги нархга нисбатан компенсация ҳажми 3460 сўмга оширилиб, 119 640 сўмга етди.

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди, дея хабар бермоқда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати.

Идоралараро тариф комиссиясининг жорий йил 31 августдаги қарори билан бу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Хусусан, бензин учун компенсация миқдори 2023 йилнинг учинчи чорагидан 119 640 сўмни ташкил этади. Натижада олдинги нархга нисбатан компенсация ҳажми 3 460 сўмга оширилган.

Жорий йилнинг июль ойида бензин учун компенсация миқдори 55%га оширилиб, 116 180 сўмга етганди. Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилиши мумкин.

Mashhur yangiliklar