Германия суди Усмоновнинг адвокатлари офисида ўтказилган тинтувни ноқонуний деб топди
Суд, шунингдек, айбловчи томоннинг адвокатлар Алишер Усмонов билан ишлаш давомида санкцияларни бузгани ҳақидаги фикрлари асоссиз, деган хулосага келди.
Германиянинг Франкфурт-на-Майне штати суди тадбиркор Алишер Усмоновнинг Мюнхендаги адвокатлари офисида тинтув ўтказиш бўйича январь ойида чиқарилган ордерни ноқонуний деб топди ва бекор қилди.
Қарор июль ойи охирида қабул қилинган. Суд прокуратура келтирган далилларини «ноаниқ шубҳалар» ва «асоссиз тахминлар»га асосланган деб топди. Суд, шунингдек, айбловчи томоннинг адвокатлар Алишер Усмонов билан ишлаш давомида санкцияларни бузгани ҳақидаги фикрлари асоссиз, деган хулосага келди.
2022 йилнинг кузида Германия прокуратураси Алишер Усмоновнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи Мюнхендаги адвокатлик идорасига қарши жиноий иш очган эди. Прокуратура адвокатларни Германия Федератив Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонунини бузганликда ва Усмоновга иқтисодий ресурслар тақдим этганликда гумон қилган. 2023 йил февраль ойида адвокатлар офисида тинтув ўтказилган.
Жиноий иш қўзғатилишига адвокатлар Германия Федерал банкининг рухсатисиз ўз хизматлари учун аванс олгани сабаб бўлган. Прокуратура Алишер Усмонов бу маблағларни ўз манфаатлари йўлида ишлатган бўлиши мумкинлиги, бу эса Европа Иттифоқининг унга нисбатан санкцияларини бузишини таъкидлаган. Май ойида Франкфурт-на-Майне суди 2022 йил сентябрь ойида Германиядаги кўчмас мулк ва «Дилбар» яхтасини тинтиш бўйича чиқарилган қарорларни ноқонуний деб эълон қилди. Тинтувлар Германияда Алишер Усмоновга нисбатан пул ювишда гумон қилинаётган иш бўйича тергов ишлари доирасида ўтказилганди.